Унаи Эмери
Ads

"Севилья" клуби ярим ҳимоячиси Эвер Банега фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли аргентиналик футболчига “Арсенал”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Аниқроғи, Банегага айни дамда “канонирлар”га бошчилик қилаётган “Севилья”даги собиқ устози Унаи Эмери харидор бўлмоқда. Испаниялик мутахассис собиқ шогирди янги жамоасини кучайтира олишига ишонмоқда.

Маълумот учун, Банега жорий мавсум ҳозирча 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.