Унаи Эмери "Астон Вилла" хўжайинларидан "Барса" юлдузини сўраяпти
Испаниялик мураббий Унаи Эмерининг янги нишони маълум бўлди. Европа матбуоти хабар беришича, «Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Барналь яқин орада жамоасини ўзгартириши мумкин.
Футболчига Англиянинг «Астон Вилла» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга кўра, Барнални олиб келиш ғояси бош мураббий Унаи Эмерига тегишли. У клуб раҳбариятидан айнан шу футболчини сотиб олишни сўраган.
«Астон Вилла» испаниялик ярим ҳимоячи учун 30 миллион евро тўлашга тайёр экани айтилмоқда.
Марк Барналь «Барселона» таркибида жами 36 ўйин ўтказган. Шу вақт мобайнида у бешта гол урган ва бир марта голли узатма амалга оширган.

Фикрлар