Унга “Барса”да "нон" йўқ!

“Байер” хўжайинлари жамоа таркибини кучайтириш мақсадида “Барселона”дан Алекс Кольядони трансфер қилмоқчи.

Манбаларнинг хабар беришича, айни пайтда леверкузенликлар 22 ёшли испан футболчисига таклиф тайёрламоқда ва январда бу трансферни амалга оширишга уриниб кўринади.

Кольярдо “Барса”нинг асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланмайди. Шу боис, ярим ҳимоячининг ўзи ғам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клублардан бирига ўтишга қарши эмас. Агар “доришунослар” ўз нишонидаги ўйинчини қишда қўлга кирита олмаса, каталонияликларга ёзги трансферлар вақтида яна мурожаат қилмоқчи.

Кольядонинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача тузилган ва унинг трансфери 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Байер” вакиллари бу футболчига 2025 йилнинг ёзигача давом этадиган ҳамкорлик таклиф қилмоқда. Футболчига Россия ва Туркия клубларидан ҳам қизиқиш бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!