«Уни тинч қўйинг»: «Атлетико» сардори Альваресни ҳимоя қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ярим ҳимоячиси ва капитани Коке жамоадоши Хулиан Альваресга қаратилган танқидлар юзасидан ўз фикрини билдирди.

 

Коке Movistar телеканалига берган интервьюсида аргентиналик ҳужумчини тинч қўйиш вақти келганини айтди. Унинг таъкидлашича, клуб ичида ҳам Альварес атрофидаги доимий шов-шувлардан ҳамма чарчаган.

 

«Йигитга шунчаки майдонга чиқиб, футболдан завқ олиш имконини беринг. Умид қиламанки, сизлар унга бир оз бўшашга йўл қўясиз», — деди Коке журналистлар билан суҳбатда.

 

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнаси даврида Хулиан Альварес «Барселона»га ўтиш истагини билдирган, аммо «Атлетико» раҳбарияти ҳужумчини каталонияликлар сафига қўйиб юбормаган эди. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи «матрасчилар» таркибида қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!