Унинг вазни 150 килограмм бўлган ва у дарвоза тўсинини синдирган. "Челси"нинг биринчи сардори ҳақида яна нималарни биласиз?

Май ойининг охирида “Челси” ўз тарихида 3-марта Чемпионлар лигаси финалида иштирок этади. Ушбу мусобақадаги ягона чемпионликдан 9 йил ўтиб, “аристократлар” яна бу совринни ўз музейига олиб келиши мумкин. Россиялик тадбиркор Роман Абрамович "Челси"ни Европанинг энг яхши клубларидан бирига айлантирди, аммо XX аср бошларида, клуб янги ташкил этилаётган пайтда, ҳеч ким катта муваффақият ҳақида ўйламаган. Бироқ, дастлабки "Челси" ҳам ўз вақтида шов-шув кўтара олган. Бугун биз юз йил олдинги "Челси"нинг биринчи сардори бўлган ғайриоддий футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз.

Возможно, это изображение (1 человек)

"Челси" футбол клуби 1905 йилда ака-ука Мирс томонидан ташкил этилган. Дастлабки босқичда ўзини танитиши учун клубга юлдуз футболчи керак эди. Дарвозабон Билли Фоулк шундай юлдузга айланди. "Челси" унинг трансфери учун 50 фунт сарфлади. Фоулк янги жамоасида дарҳол сардорлик боғичини олди.

Билли Фоулк ташқи кўринишидан мухлислар эътиборини жалб қилмасдан қўймасди. “Челси”га ўтган пайтида унинг вазни тахминан 150 килограмм, бўйи 196 сантиметр бўлган. У ҳақиқий гигант эди, аммо шунга қарамасдан, дарвозабон сифатида етарлича пластикага эга бўлган. Фоулк “Челси” сафига ўтишидан олдин “Шеффилд Юнайтед”да Англия чемпионлигини қўлга киритган ва Англия терма жамоасида 1 та ўйин ўтказиб улгурган эди.

Soccer - League Division Two - Chelsea Photocall - Stamford Bridge : News Photo

Фоулкнинг “Челси” таркибидаги илк сурати унинг 10 та болакай қуршовида тургандек таассурот қолдиради. Жамоа мураббийи ҳам ўшанда ақлли тактика ишлатганини кўриш мумкин. У “Челси” дарвозабони рақиблар олдида янада салобатли кўриниши учун болаларни унинг атрофига териб қўяди. Ўйин бошлангач, ушбу болалар дарвозабонга тўпларни тезроқ етказиб беришга хизмат қилишди. Шу тариқа, футболда боллбойлар пайдо бўлди.

Билли Фоулк ҳар доим ҳам бу қадар семиз бўлмаган. Бироқ у овқатга қарамлиги туфайли фаолияти давомида тезда ортиқча вазн тўплади. Унинг иштаҳаси доимо карнай бўлган. Миш-мишларга қараганда, бир куни у нонуштага ҳаммадан биринчи келган ва қолган футболчиларнинг тухумини еб қўйган.

Фоулк фақатгина футболчи эмас, балки машҳур шоумен ҳам бўлган. Шу боис, у “Челси”га ҳақиқий юлдуз сифатида кўчиб ўтди. Фоулк бир марта ҳакамни яланғоч ҳолда стадион бўйлаб қувлаб юрган. “Шеффилд Юнайтед”га қарши ўйинда эса дарвоза тўсинига осилган ва натижада дарвоза қулаб тушган.

Оказывается, болбои появились из-за огромного английского вратаря весом 150  кг - Пять углов - Блоги - Sports.ru

Билли “Челси”да фақат бир мавсум тўп сурди ва шундан сўнг “Брэдфорд Сити”га ўтди. У фаолиятини якунлагач, бар сотиб олди ва умрининг охиригача шу иш билан шуғулланди. Фоулк 1916 йилнинг май ойида 42 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига жигар циррози сабаб бўлган.

Англияда мухлислар ортиқча вазнга эга бўлган футболчиларга нисбатан тез-тез "Ҳамма пирогларни ким еди?" қўшиғини куйлашади. Миш-мишларга қараганда, ушбу қўшиқ биринчи марта айнан Билли Фоулкка нисбатан айтилган. Бу ҳақиқатдан ҳам афсона бўлиши мумкин, боиси ушбу қўшиқ Фоулк фаолиятини якунлаганидан сўнг пайдо бўлган. Яна ким билади, дейсиз?

Малыш на 300 фунтов. О самом толстом вратаре в истории футбола ᐉ UA-Футбол

Ана шундай афсонавий футболчи тўп сурган “Челси” 29 май куни “Манчестер Сити”га қарши УЕФА Чемпионлар лигаси финалида иштирок этади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!