Уолкотт "Арсенал"нинг заиф жойини очиб берди
«Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Тео Уолкотт жамоанинг сафар ўйинларидаги муаммолари унга Англия чемпиони унвонини ҳимоя қилишга тўсқинлик қилиши мумкинлигини таъкидлади.
«Улар ҳали ҳам сафар баҳсларида бир оз заиф кўринади. Менга Цолис ёқади, лекин сафар ўйинларида кўрганларимдан келиб чиқиб айтсам, у мени унчалик ҳайратга солмади. Шундай футболчилар борки, ўз майдонида ёки машғулотларда жуда яхши кўринади, аммо энг керакли пайтда – сафарда – ўша даражани намойиш эта олмайди. Бундай вазиятда уни майдонга туширманг, бошқа бировга ишонинг – жамоа учун кўпроқ меҳнат қиладиган ёки ўйинга бошқача нарса қўша оладиган футболчини танланг», – деди Уолкотт talkSPORT Drive эфирида.
Шу билан бирга, Уолкотт Микел Артета қўл остидаги таркибни юқори баҳолади.
«Менимча, бу жуда кучли жамоа ва у яна бир бор чемпионликни қўлга киритиш учун керак бўлган барча жиҳатларга эга. Лекин бу осон бўлмайди, чунки жамоа Чемпионлар лигасини ҳам ютишни истайди», – дея қўшимча қилди «Арсенал»нинг собиқ футболчиси.
Халқаро танаффусдан сўнг «Арсенал» 10 октябрь куни «Лидс»га қарши майдонга тушади. Лондон клуби турнир жадвалида пешқадам «Манчестер Сити»дан уч очкога орқада бормоқда.

Фикрлар