"Уотфорд" ҳужумчиси ғаройиб статистика қайд этмоқда

“Уотфорд” клуби ҳужумчиси Трой Дини кеча Англия Премьер-лигаси 26-тури доирасида “Челси”га қарши баҳсда (4:1) пеналтидан рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Бу “Уотфорд” ҳужумчисининг мавсумдаги учинчи голи бўлди. Эътиборлиси, бу уч голнинг барчаси пеналтидан киритилган ва қизиғи, уларнинг барчаси топ-клубларга қарши учрашувларда.

Бунга қадар Дини “Манчестер Юнайтед” (2:4) ҳамда “Арсенал” (2:1)га қарши учрашувларда ҳам 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!