Уругвай терма жамоаси бош мураббийи мундиаллар тарихига кирди
Ads

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес жаҳон чемпионатлари рекордини ўрнатди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 71 ёшли мутахассис терма жамоаси билан жаҳон чемпионатлари плей-оффига чиққан энг ёши катта мураббий бўлиб тарихга кирди.

Таъкидлаш керакки, Табарес бу кўрсатгич борасида Чезаре Мальдинининг рекордини ортда қолдиришга эришди. Мальдини ЖЧ-2002да 70 ёшида Парагвайни 1/8 финалга олиб чиқа олган эди.

Минбар

Барча блоглар