“US Open-2017” иштирокчилари бойишадиган бўлишди

Бу йил “катта дубулға” туркумига кирувчи “US Open” турнирининг  мукофот жамғармаси рекорд миқдордаги суммага етади. Аниқроғи бу  сумма 50,4 млн АҚШ долларига етади ва илк бор теннис тарихида соврин жамғармаси 50 млн доллардан юқори бўлган турнир сифатида тарихга киради.

Қайд этиш жоиз, бу сумма ўтган йилгигиа нисбатан 4,1 млн АҚШ долларига кўпдир.

Аёллар ва эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида ғолиб чиққан теннисчилар 3,7 млн доллардан, финалчилар 1,825 доллар, ярим финалчилар эса 920 минг АҚШ доллар мукофот олишади.

Жуфтлик баҳсларида ғолиб чиққан дуэт эса 675 минг, финалчилар 340 минг АҚШ долларини қўлга киритишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!