"US Open" турнири. Теннисчимиз дунёнинг йигирма тўққизинчи ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди
Нью-Йоркда теннис бўйича йилнинг сўнгги “Катта дубулға” турнири — "US Open" старт олди.
Мусобақанинг асосий даврасида қатнашаётган юртдошимиз Камилла Раҳимова (дунёнинг 92-ракеткаси) 1-босқичда жаҳон тасниф жадвалида 29-поғонани эгаллаб турган чехиялик Барбора Крейчиковани сенсацион тарзда мағлубиятга учратди.
Тенг курашлар остида кечган 1-сет 7:6 ҳисобида Раҳимованинг ғалабаси билан якунланди. Юртдошимиз 2-бўлимни тўлиқ назоратга олди ва 6:2 ҳисобида устун келиб, баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди.
Шунингдек, бугун кечки дастурда яна бир теннисчимиз Мария Тимофеева (86) кортга чиқади. Унга словениялик Тамара Зиданшекка (149) рақиблик қилади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар