Усэйн Болт Марадона қўл остида тўп суриши мумкин
Ads

Ямайкуалик машҳур спринтер Усэйн Болт айни дамда Мексиканинг "Дорадос" клуби билан музокаралар ўтказмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли спортчи агарда ушбу клуб билан келишувга эриша олса, Диего Марадона қўл сотида шуғулланиши мумкин. Боиси, "Дорадос" клубига айни дамда Марадона устозлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Болт бундан аввалроқ Австралиянинг "Сентрал Кост Маринерс" ва Мальтанинг "Валлетти" клубларидан бўлган таклифларни рад этган эди. Унинг орзуси "Манчестер Юнайтед"да ўйнаш.