Усэйн Болт қайси футбол клуби билан шартнома имзолагани маълум бўлди
Ads

Енгил атлетика бўйича 8 карра олимпиада ва 11 карра жаҳон чемпиони Усэйн Болт қайси футбол жамоаси билан шартнома имзолагани эълон қилинди.

Унга кўра дунёнинг энг тезкор одами Жанубий Африка Республикасининг "Мамелоди Сандаунз" клуби билан расмий шартнома имзолади. У бу ҳақда ўзининг Твиттердаги саҳифасида эълон қилди.

Маълумот учун, "Мамелоди Сандаунз" Жанубий Африканинг етти карра чемпиони ҳамда 2016 йилги Африка Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади.