Ушбу трансфер "Милан"ни анча кучайтиради

"Милан" "Челси" ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиешни ўз таркибига қўшиб олиш устида ишламоқда. 

Журналист Фабрицио Романо берган хабарга кўра, клублар икки ҳафта аввал эҳтимолий трансфер масаласида музокараларни бошлаган. Зиеш "Милан"га ўтишни истайди, "аристократлар" устози Томас Тухель эса уни қўйиб юборишга рози бўлган. 

Немис мутахассиси уни сотиб юбориш ёки ижарага бериш борасида қарорни клуб қабул қилишини истамоқда. 

Ўтган мавсумда марокашлик ўйинчи "Челси" сафида жами 44 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ҳамда 6 та самарали узатма муаллифига айланган. 

Comments

You must be logged in to commet!