Ушбу ёзги трансферлар ойнасининг энг ёрқин экрин агентлари ёхуд эътибордан четда қолган ўз даврининг энг зўрлари

Ёзги трансферлар ойнаси бир неча кундан сўнг ёпилади. Бир неча клублар мақсад қилган трансферларини қўлга киритиб улгуришди. Бироқ, пайтида ўз позициясининг энг зўрлари бўлган футболчилар ҳеч қайси жамоага керакмасдек.

 Давид Де Хеа ва Марко Ройс янги жамоалар топишди, аммо трансфер ойнаси охирига келиб, бозорда ҳали ҳам кўплаб юқори даражадаги ўйинчилар бор, уларни текинга олиш мумкин. 

Адриен Рабьо, 29 ёш

"Ювентус"да беш йиллик фаолиятидан сўнг Рабьо ва унинг онаси шартномани узайтиришга рози бўлишмади. Туринликлар ҳар мавсум учун етти миллион евродан кўпроқ маош таклиф қилишди. Бироқ француз бунга жавоб бермади.

"L’Equipe" нашрининг ёзишича, "Бавария", "Интер" ва "Атлетико" футболчи билан боғланган, аммо шартлар бўйича келиша олишмаган.

Марио Эрмосо, 29 ёш

Клубдаги беш йилликдан сўнг яна бир кетиш - бу сафар "Атлетико"дан. Томонлар маош борасида келиша олишмаган, шу боис асосий ҳимоячи фаолиятини бошқа жамоада, ҳаттоки бошқа лигада давом эттириши мумкин эди. Аввалроқ, футболчига "Манчестер Юнайтед", "Наполи" ва "Интер" клублари қизиқиш билдирган.

Делле Алли (28) ва Андре Гомеш (31)

"Эвертон" иккаласи билан ҳам хайрлашди. Алли ёрқин стартдан сўнг пасайишда давом этмоқда. 

Антони Марсьяль, 28 ёш

МЮдаги тўққиз йилликдан сўнг, Марсьяль тўққизинчи рақамни бўшатди. "Аталанта" ва "Комо"дан, шунингдек, Франция ва Туркиядан футболчига қизиқиш бўлган.

Мемфис Депай, 30 ёш

"Евро-2024" ярим финалчиси фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин эди. Голландияликнинг агенти мижозини "Милан" ва "Интер"га таклиф қилган. Бироқ, йилига 5 миллион евро маош жуда юқори деб ҳисобланган.

Бен-Йеддер, 34 ёш

Бен-Йеддер "Монако"да беш йил ичида 118 та гол урди - бу клуб тарихидаги иккинчи энг кўп гол муаллифи. У кетганидан кейин 10-рақам ва сардорлик боғичлари Александр Головинга насиб этди.

Жоэль Матип, 33 ёш

Камерунлик футболчи фаолиятини "Ливерпуль"да Юрген Клопп билан бирга ўтказди. Футболчи 2016 йил февралида унинг илк харидларидан бирига айланди ва фақат шу ёзда жамоани тарк этди.

Войчех Шчесни 34

"Ювентус"дан кетганидан сўнг "Ал-Насср" ва "Монза" дарвозабон билан боғланишган.

Журналист Жанлука Ди Марционинг фикрича, Шчеснига муносиб таклиф тушмаса, посбон фаолиятини якунлаши мумкин.

Маркос Алонсо, 33 ёш

"Барса" ва "Челси"нинг собиқ ҳимоячиси номзоди "Манчестер Юнайтед"да муҳокама қилинган, аммо қизиқиш ҳали бундан нарига ўтмаган.

Эрик-Максим Шупо-Мотинг, 35 ёш

Камерунлик футболчи "Бавария"да тўрт мавсум ўтказди, аммо ҳужумда ҳеч қачон биринчи танлов бўлмади.

Матс Хуммельс, 35 ёш

Дортмунддаги 13 йиллик фаолиятидан сўнг немис футболчиси ҳали ҳам кучайиб бормоқда ва бу ёзда ҳатто "Реал" ҳам қизиқиш уйғотди. "Сосьедад", "Мальорка", "Брайтон" ва "Вест Хем" даъвогарлар қаторида.

Хуммельс танловга эҳтиёткорлик билан ёндашади. Балки Матс якунда фаолиятини якунлашга қарор қилиши мумкин.

Серхио Рамос, 38 ёш

Ўз даврининг энг зўр ҳимоячиси "Севилья"дан кетганидан кейин фақат иккита йўл қолган бўлса керак: МЛС ёки Саудия Арабистони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!