Усик Фьюри билан жангдан кейин ҳам фаолиятини давом эттирадими?
Александр Усик фаолиятини якунлаш ниятида эмаслиги ҳақида гапирди.
"Ҳа албатта (Тайсон Фьюри билан жангдан кейин ҳам боксни давом эттираман. Ўйлайманки, яна уч-тўрт йил шоу уюштириб бера оламан. Менинг мотивациям интизом, оила ва мухлислар", - деди бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Александр Усик.
Қайд этиш лозим, 18 май куни Ар-Риёдда "олов ҳалқаси" номли катта турнир бўлиб ўтади. Унда оғир вазннинг енгилмас жанчилари Тайсон Фьюри ҳамда Александр Усик рингга кўтарилади.
Фикрлар