Усик учун энг қийин жанг кимга қарши бўлганди?

Френк Уорреннинг фикрига кўра,  мижози Даниэл Дюбуа (21-2,20 КО) Тайсон Фьюри (34-1-1,24 КО) билан жанг қилгунга қадар амалдаги мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик (22-0,14 КО) учун оғир вазн тоифасида энг қийин рақиб бўлган.

 “ Усик Фьюри билан тўқнаш келгунига қадар оғир вазн тоифасида ўзининг энг қийин жангини Дюбуага қарши ўтказди.  Ўша жангда Усик жуда кўп муаммоларга дуч келди.  Аҳамиятли жиҳати, у эндигина 26 ёшда, лекин у аллақачон кўп нарсаларни ўрганган.  Бу вазн тоифасидаги барча жангчилар уни ёш бола деб ўйлашарди, энди у улғайди.", деди Уоррен. 

Маълумот учун, Дюбуа сўнги жангини 1 июнь куни оғир вазн тоифаси келажаги дея эътироф этилаётган хорватиялик Филипп Хрговичга(17-1,14 КО) қарши ўтказди ва уни техник нокаут билан мағлуб этганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!