Асосий мазмунга ўтиш

Усмон Нурмагомедов Арман Царукянни енга оладими?

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

ММАнинг супер юлдузи жавоб берди

ММА юлдузи Ислом Махачев дўсти ва жамоадоши Усмон Нурмагомедов UFC га ўтса, Арман Царукян устидан ғалаба қозонишини айтмоқда.

"Арман ҳам, Усмон ҳам тўлиқ қурол-яроққа эга бўлган етук жангчилар. Бу супер тўқнашув бўлиши аниқ. Бироқ мен Нурмагомедов бутун умри давомида энг яхшилар билан шуғулланган деб ҳисоблайман ва у ғалаба калитини топишига ишонаман", - деди ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, Царукян "UFC 331" турнирида Руффига қарши октагонга кўтарилади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ