Усмон Тошев: "Миржалол Қосимов Алишер Жалиловни таркибга қўшиб олиб жуда тўғри қилди"

Боягина АГМК клуби Тожикистон терма жамоаси ва “Истиқлол” клуби сардори Алишер Жалилов билан шартнома тузилганини эълон қилди.

29 ёшли плеймейкерни ҳаммадан ҳам Усмон Тошев яхши билади, десак муболаға бўлмайди. Боиси, у Тожикистон миллий терма жамоасида ишлаган йилларида Жалилов унинг қўл остида тўп сурган. Шу сабабли Усмон Қудратович Жалиловнинг АГМКга ўтиши бўйича муносабат билдирди.

- Алишерни АГМК клубига ўтганидан жуда хурсандман. Ўйлайманки, футболчи ўзининг ҳаракатлари ва ўйини билан АГМКни янада кучайтиради. Айниқса, жамоа ўйинига тезлик қўша олади. Чунки у жуда тезкор ва ақлли йигит. Охирги пасни вақтида берадиган ва гол уришни ҳам қойиллатадиган ижрочи.

алишер_1

Миржалол Қосимов Алишер Жалиловни таркибга қўшиб олиб жуда тўғри қилди. Шубҳасиз, унинг жамоага фойдаси тегади. Бу АГМК клубининг энг яхши трансферларидан бири. Алишерни яхши билганим учун айтаманки, унинг Ўзбекистон чемпионатида тўп суришидан мамнунман, - деди Тошев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!