Ухх! Шомуродов учун курашга АПЛ клуби қўшилди (фото)

"Рома" сафида ҳаракат қиладиган легионеримиз Элдор Шомуродов тобора бошқа жамоага ўтиши ойдинлашиб бормоқда. Ҳамюртимизга Италиянинг бир неча клублари қизиқиш билдиряпти. 

Таниқли инсайдер Жанлука ди Марционинг хабар беришича, футболчимизга АПЛнинг "Вулверхэмптон" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Клуб ҳужумчини қўлга киритишни истаяпти, деб ёзади ди Марцио ўзининг "Твиттер" саҳифасида.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Элдорга "Болонья", "Торино", "Сампдория" ва "Сассуоло" каби жамоалар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

ди марц

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Umid shodiev
01/08/2022 22:21
Manga eng zor yangilik faqat apel eldor iltimos ot shu kamndaga