"Uzbekistan Judo Tour" турнирининг ғолиб ва совриндорлари маълум
2025 йил ҳисобидан сўнггиси ҳисобланган "Uzbekistan Judo Tour" мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ўз якунига етди.
Мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган мусобақа пойтахтимизнинг "Олимпия" шаҳарчасидаги яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган аренасида ўтказилди. Тўртта вазн тоифасида ўтган муросасиз беллашувлар якунида Анваржон Иброҳимов (-66 кг), Низомиддинхўжа Тошпўлатов (-73 кг), Амир-Саид Джейлиев (+90 кг) ва Ирисхон Қурбонбоева чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.
Тошкент вилояти терма жамоаси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бухоролик дзюдочилар 1 та олтин ва 1 та кумуш медал билан иккинчи ўринни банд этишган бўлса, 1 тадан олтин ва бронза медалига эга чиққан Хоразм вилояти кучли учликка ясаб берди.
-66 кг:
1. Анваржон Иброҳимов (Бухоро)
2. Мухриддин Тиловов (Қашқадарё)
3. Артём Штурбабин (Тошкент вилояти)
3. Муҳаммад Эргашев (Тошкент шаҳри)
-73 кг:
1. Низомиддинхўжа Тошпўлатов (Сурхондарё)
2. Замаҳшарий Бекмуродов (Бухоро)
3. Иноят Телманов (Тошкент шаҳри)
3. Дилшодбек Баратов (Сурхондарё)
+90 кг:
1. Амир-Саид Джейлиев (Тошкент вилояти)
2. Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вилояти)
3. Фазлиддин Рафиков (Тошкент шаҳри)
3. Жаъфар Наимов (Тошкент шаҳри)
+70 кг:
1. Ирисхон Қурбонбоева (Хоразм)
2. Зарина Бобоназарова (Тошкент шаҳри)
3. Фотима Куранбоева (Хоразм)
3. Севинч Маҳмуджонова (Сирдарё)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.



Фикрлар