Узр, "Бавария"! Олисе ўзига янги суперклуб танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

24 ёшли француз ярим ҳимоячиси Майкл Олисе Мюнхеннинг «Бавария» клубини тарк этиб, Мадриднинг «Реал» жамоасига ўтишни ўз олдига мақсад қилиб қўйгани хабар қилинмоқда. 

Бу ҳақда Foot Mercato нашри маълум берди.

Манбаларга кўра, Олисе ўзини ривожлантириш ва маҳоратни янада ошириш учун энг қулай шароитни айнан «Реал»да кўрмоқда. 

«Бавария» раҳбарияти футболчи билан шартномани узайтириш тарафдори, бироқ мос таклиф тушса, унинг кетишига тўсқинлик қилмаслиги айтилмоқда.

 Мюнхен клуби трансфер учун тахминан 200 миллион евро атрофида маблағ сўраши кутилмоқда.

Шу билан бирга, «Бавария» Олисега ўринбосар бўла оладиган футболчиларни излашни бошлаб юборган. Ҳозирча асосий номзод сифатида ПСЖ ярим ҳимоячиси Брэдли Барколя кўрилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!