Вадим Абрамов: "Бундай голлар ўтказиб юборишимиз уят"

Ўзбекистон Суперлигаси 3-турида меҳмонда ОКМКга мағлуб бўлган "Динамо" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов мағлубият, Кожонинг алмаштирилиши, қийин вазиятга қарамай жамоа ўйинида ижобий жиҳатлар борлиги ва кейинги ўйинлар ҳақида гапирди.

"Ҳисоб ўйинга яраша бўлмади. Бундай голлар ўтказиб юборишимиз уят. Ҳисобни кўрганлар ОКМК осонлик билан ғалаба қозонди, деб ўйлаши мумкин. Биз бундай ҳисобдаги мағлубиятга лойиқ эмасдик. Иккинчи тайм бизнинг устунлигимизда ўтди, дея оламан. Вазият қийин, аммо ундан чиқиб кетишимизга ишонаман. Ўйинимизда ижобий жиҳатлар бор.

Кожони чарчагани туфайли алмаштиришга қарор қилдик. Бугун бироз ўйинга киришиб кетиши қийин бўлди. Тўпларни йўқотди, вазиятлар яратишда қийналди. Қанотда Хожимирзаевга кўпроқ ишонч билдирдик. У камида учта вазият яратди. Кожонинг позициясига бошқа ҳужумчини қолдиришга қарор қилдик. Қолаверса, навабдаги тур ФИФА кунлари тугагач ўтказилишини ва бу турда Кожо ўйнай олмаслигини инобатга олган ҳолда усиз ўйнаб кўришни синаб кўрдик.

Вазият анча қийин эканлигини биламиз, аммо жамоа ўйинида ижобий жиҳатлар борлиги ушбу вазиятдан чиқиб кетишимизга ишонч беряпти. Мураккаб вазиятдан чиқиб кетишимизга ишонаман. Исталган рақиб билан ўйнай олишимизни кўрсатдик.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Jamoliddin Shokirov
18/03/2024 21:35
Kojoni o‘ynatish kerak edi. Eksperiment o‘tkazadigan o‘yin emas edi. Yigitlar barchasi tajribali futbolchilar. Ularga ozgina motivatsiya berish kerak xolos. Ikkinchi taym boshidagi o‘yinni davomiyligini saqlab qolish kerak edi. Keyingi o‘yinlarda Dinamo jamoasiga omad tilayman. Olg‘a yigitlar, Siz kuchlisiz. Buni amalda isbotlang.