Вадим Абрамов: Бунга қадар ҳеч бир жамоа бизга бундай ўйин таклиф қилмаганди
Суперлига 17-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Металлург» (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Қийин учрашувни ўтказдик, сабаби, рақиб ҳимояда ўйнаб, бизни қарши ҳужумда «ушлашга» ҳаракат қилди. Йигитларга раҳмат! Барибир ҳимояни «ёриб» ўтиб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилишди. Менга бироз ёқмагани, гол урганимиздан кейин кўпроқ ҳимоя ҳақида бош қотирдик. Бу менга маъқул бўлмади. Асосийси, ғалаба қозондик!
Очиғи, рақибдан бундай ўйин кутмаганимиз сабабли, биринчи бўлимда қийналдик ва бироз нотўғри ҳам ўйнадик. Бунга қадар бирор бир рақиб бизга бундай ўйин таклиф қилмаганди. Танаффусдан кейин йигитларга қандай ўйнаш кераклигини тушунтирдик, ҳаммаси жойига тушди. Рақиб дарвозаси олдида биринчи бўлимга нисбатан кўпроқ вазиятларни юзага келтирдик ва уларнинг биттасидан фойдаландик, - деди мураббий.
Фикрлар