Вадим Абрамов: Гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз
ОЧЛ 2-саралаш босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Ал Завра" жамоалари ўртасидаги ўйиндан (4:1) сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳаммалани табриклайман! Шундай ноқулай об-ҳавода бизга ёрдам берган барчага раҳмат дейман! Учрашув қийин кечди. Кеча рақиб бош мураббийининг айтган гаплари нотўғри эканлигини айтгандим. Биз бугун жиддий рақибга қарши майдонга чиқдик. Гуруҳ босқичи учун бир қадам ташладик.
Нурмурадовнинг жароҳати ҳақида эртага аниқ фикр билдира оламиз.Янги ўйинчиларнинг ҳаракатларидан қониқдим. Чунки бу биринчи учрашув. Январь ойида, бундай иқлимда тўп суриш осон эмас. Ўйлашимча, янги футболчилар бугун борлигини кўрсата олишди. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов қайси чизиқда фойда келтирса, ўша чизиқда ундан фойдаланамиз.
Анъанани давом эттиришни, гуруҳ босқичига чиқишга умид қиламиз. "Ал Айн" бошқа рақиб, бошқа майдон. Ўйлайманки, анъанани сақлаб қоламиз", - деди Абрамов.
Фикрлар