Вадим Абрамов Кожо Жоэль ва жамоанинг кейинги трансферлари ҳақида гапирди

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов Суперлига янги мавсуми олдидан таркибни кучайтириш ишлари деярли якунланганини маълум қилди.

"Янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини деярли якунладик. Қўл остимдаги таркибдан кўнглим тўқ. Жамоамиз ҳужумчиси Кожо Жоэл тез орада Туркиядаги йиғинимизга қўшилади, у Осиё кубогидан кейин бироз бетоблиги сабабли кечроқ келмоқда.

Жамоамизга таклиф этиладиган охирги янги футболчи таянч яримҳимоячиси бўлади. Биз бу масалада легионер ўйинчи билан гаплашганмиз. У билан майдон марказимизни янада кучайтирамиз. У ҳам яқин орада Туркиядаги йиғинимизга қўшилиши кутилмоқда. Шу билан таркиб масаласи ёпилади", - дейди Вадим Карленович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!