Вадим Абрамов: Мақсадимиз 30 март куни бўладиган ЖЧ саралашидан ўрин олган учрашувга пухта тайёргарлик кўриш

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида йиғин ўтказмоқда. Машғулотларда асосан маҳаллий футболчилар иштирок этяпти.

Вадим Абрамов "Ўзбекистон 24" телеканалига интервью берди. Унда терма жамоамиз устози қуйидаги фикрларни билдирди.

- Режамизга киритилган деярли барча ўйинчилар йиғинда қатнашмоқда. Ойбек Рустамовда кичик жароҳат бор. Қолганлар эса, тўлиқ таркибда шуғулланмоқда.

Ушбу йиғин доирасида 3 та назорат баҳси ўтказамиз. 12, 15, 17 февраль кунлари "Зенит", Иордания терма жамоаси ва Солигорскнинг "Шахтёр" клуби билан беллашамиз. Мақсадимиз 30 март куни бўладиган жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган учрашувга пухта тайёргарлик кўриш.

Пандемия сабаб, хориж клубларидаги футболчиларимизнинг ҳаммасини ҳам йиғинга чақира олмадик. Аммо бу бошқаларни мукаммал ўрганиш, бўлажак жиддий синовларда жамоамизга кимнинг фойдаси кўпроқ тегишини таҳлил қилиш учун қулай фурсат бўлади, - деди Вадим Абрамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!