Вадим Абрамов: Мен жуда ёмон ишладим

Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сурхон» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Кўринишидан бугунги ўйинни осон ютишимиз керакдек эди. Бироқ иккинчи голдан кейин ўзимизга муаммолар пайдо қилдик ва учрашув охирида бироз асабий бўлди. Умуман олганда, ўйинда ғалабага муносиб ҳаракат қилдик. Ўзгаришлар фойдали бўлмаган бўлиши мумкин, лекин айб фақат захирадан майдонга тушганларда эмас. Майдондаги футболчилар ҳам янгиларга ишониб қолишди.

Равшан Ҳайдаров: Таркибдаги муаммолар жамоамизни бугун ҳам таъқиб қилди

24.08.2020 Nasaf 2-2 Bunyodkor (44)

Захирадан майдонга тушган ҳужумчимиз ўзи ишлаган пенальтини тепишини мен хоҳладим. Учрашув охири бўлгани учун шундай қарорга келдим. Афсуски гол ура олмади, аслида бугун мен жуда ёмон ишладим, - деди Вадим Абрамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!