Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Вадим Абрамов "Олимпик" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 1

Самарқандликлар устози матбуот анжуманида қатнашди

Суперлиганинг 19-турида "Динамо" "Олимпик" меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, Кожо ҳисобни очган бўлса, Халилов фарқни иккитага ошириб қўйди. Шундан кейин Тоиров ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Беллашувдан кейин Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда омадимиз келмаётгандек эди. Иккинчи бўлимда фаолроқ бўлдик ва йирик ғалабага эришдик. Натижадан қониқдим, йигитларга раҳмат.

Жоэл Кожо? Ҳаммаси яхши. Унинг кайфияти ҳам жойида. Ўшанда у бироз ҳиссиётларга берилганди. Ҳозир ҳаммасини тушунди ва жамоамиз учун ёрдамга тайёрлигини бугун голи билан кўрсатди. Ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ", - дейди Вадим Карленович.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ