Вадим Абрамов: Осиё футболида Россияга осон бўлмайди!
УЕФА томонидан Россия футболига қўлланилган санкуциялар сабабли ушбу мамлакат футбол иттифоқи раҳбариятида Осиё футбол конфедерациясига ўтиш ғояси пайдо бўлди. Россиянинг “Всё Про Спорт” нашри бу борада Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрларини эълон қилди.
- Осиё футибол конфедерациясига ўтиш Россия футболига фойда келтиради, деб ўйламайман. Бироқ тўлиқ изоляцияда қолгандан кўра, Осиёда футбол ўйнаш танлови сўзсиз яхши вариант. Аслида одам ўз касби билан шуғулланиш имкониятидан мосуво бўлмалсиги керак. Ҳеч ким унга ишлашни таъқиқлаб қўёлмайди.
Лекин сизларга россияликлар ютадигандек кўринаётган бўлса, бу хато. Осиёдаши иқлимга кўникиш жуда катта қийинчилик туғдиради. Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларда кечаси соат 10 да ҳам ҳаво жуда дим бўлади.
Таиланд ёки Майлайзияда умуман бошқа муаммо – намлик жуда юқори. Бундан ташқари, россиялик ўйинчилар узоқ масофадаги учишларда юзага келадиган босимларни енголмайди.
Австралия ҳам Осиё футболф конфедерациясига ўтганидан кейин ҳамма нарсани ютамиз, деб ўйлаган эди. Амалда бундай бўлиб чиқмади. Россия ҳам у ерда ғалабаларни қалаштириб ташлолмайди. Осон бўлади деб ўйламанглар, - деди Вадим Абрамов.
Фикрлар