Вадим Абрамов: "Рақибга ҳам қойил қолиш керак"
"Динамо" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.
- Бугун дуранг бўлиши керак эди. Биз ҳам ғалабага ҳақли эмасдик, битта позицион хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Биринчи тайм бошида Францис Нархнинг кутилмаган жароҳати ўйинимизга таъсир қилди. Афсуски, мағлуб бўлдик, рақибга ҳам қойил қолиш керак, битта вазиятдан фойдаланиб кетди.
Машғулот майдони? Ҳозир бу ҳақда гапирмоқчи эмасдим. Худди баҳонадек бўлиб қолади. Афсуски, Самарқандда қандай майдонда машғулот қилганимизни биласиз, иккита турли майдонда машқ қилиш ва ўйнаш таъсир қилади, албатта.
- Қачон жамоа Самарқандга қайтади?
- Ҳозир март ойида ФИФА кунлари бўлади, кейин Кубок туфайли Суперлигада танаффус бўлади. Менимча, апрель ойи охирида Самарқандда ўйнай оламиз.
- Нима учун Эммануэль Ягрни майдонга кеч туширдингиз?
- Сабаби асосий таркибда бошқа ҳужумчилар ўйнашди. Ягр анчадан буён майдонга тушмаганди, шу боис унинг имкониятларини билиб олиш учун захирадан туширдик.
"Динамо" матбуот хизмати.
Фикрлар