Вадим Абрамов: Хўп, бу ўйинда мен тактик томонлама ютқаздим. Футболчилар бир бош баланд, мураббий эса омадсиз
Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Вадим Абрамов иштирок этди.
"Мухлислар олдида узр сўрашни хоҳлардим. Бугун уларни хурсанд қилишни истаган эдик. Ўйин яхши бўлди. Тайёргарлик учун Ироқ ёмон рақиб эмасди. Бундай жамоаларга қарши ҳимояда яхши ҳаракат қилиш лозим. Ғалаба қозонганингизда, бу муаммолар кўринмайди. Менимча, бизда ёмон жамоа йиғилмаган. Мағлуб бўлишимизга қарамай, олдинда турган вазифани уддалашимизга ишонаман. Бу бахонадек кўриниши мумкин, лекин Ироқ Ўзбекистонга 22 март куни келди, биз эса 26 куни ўйин ўтказдик. Бугунги ўйинда ўтган сафарги футболчиларга дам беришимиз ҳам мумкин эди. Аммо мухлислар Шомуродов ва бошқа легионерларни кўришни исташи аниқ.
Ҳимояда яхши ҳаракат қилмаяпмизми, демак, кўпроқ гол уришимиз керак. Бу - футбол! Сен урмасанг, сенга уришади. Ироқни Саудия Арабистони билан солиштирмаслик лозим. Бу ўйинда ютқазаётиб ҳужумга ўтдик, рақиб фақат қарши ҳужумда ўйнади. Балки яна гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Хатоларимиз учун жазоландик.
Сергеев жароҳат олганди. Шомуродов гол уришни хоҳлади. Шунинг учун уни ўйиннинг охиригача майдонда қолдирдим. Гол уролмаганидан унинг жуда жахли чиқди. Биз ҳужум чизиғи ҳақида ўйламаяпмиз. У юқори даражадаги футболчи.
Хўп, бу ўйинда мен тактик томонлама ютқаздим. Футболчилар бир бош баланд, мураббий эса омадсиз".
Фикрлар