Вадим Абрамовнинг "Бунёдкор" билан тузган шартномаси қанча муддатга мўлжалланган?
Йил бошидан буён «Бунёдкор» жамоасини бошқариб келаётган тажрибали мутахассис Вадим Абрамов қисқа вақт ичида «қалдирғочлар» билан эътиборга молик натижаларга эришди. Суперлиганинг 20-туридан кейин жамоа турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб туриши, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ярим финалга қадар етиб келиши сўзимизга исбот бўла олади. Ваҳоланки, жамоанинг бугунги кундаги таркибидан асосан академия тарбияланувчилари жой олган.
Маълумот ўрнида айтиш керак, Вадим Абрамов шартномага кўра, йил охирига қадар «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам фаолият юритади. Яъни, бир вақтнинг ўзида ҳам миллий терма жамоа ҳам «Бунёдкор» бош мураббийи бўлиб ишлайди. Йил якунида натижаларга қараб, клубдаги фаолиятини давом эттириш-эттирмаслиги кўриб чиқилади.
Фикрлар