Вадим Афонин Австрияга кетади
Ads

Ҳамюртимиз Вадим Афонин фаолият олиб борадиган Россиянинг “Оренбург” клуби ёзги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказадиган жой номи маълум бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, клуб ўз йиғинларини Австрияда ўтказади. Дастлабки йиғин 16-29 июн кунлари Штегерсбах шаҳрида кечса, иккинчи  йиғин ҳам яна шу шаҳарда кечади.

Хориж йиғинидан сўнг жамоа Самородоводаги базасида шуғулланишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, “Оренбург” мавсум якунларига кўра, Россия Биринчи дивизиони (МФЛ)да 1-ўринни эгаллади ва келгуси мавсум Россия Премер-лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.