
Вадим Немков PFL билан шартнома имзолади
Россиялик аралаш жанг санъати вакили, Bellator нинг ярим оғир вазн тоифасида собиқ чемпион Вадим Немков PFL билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда "Ушатайка" нашри хабар бермоқда.
32 ёшли Немков профессионал ММА даги фаолиятини 2013 йилда бошлаган. 2020 йил августида Bellator нинг ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик жанги ўтказиб, америкалик Райан Бейдерни нокаутга учратганди. Россиялик бугунга қадар жами тўрт бор камарни муваффақиятли ҳимоя қилган.
Маълумот учун, 2024 йилдан бошлаб Вадим оғир вазн тоифасида (120 кг) жанг ўтказмоқда.
Комментарии