“Валенсия” дарвозасини энг қиммат дарвозабон қўриқлайди

“Валенсия” раҳбарияти “Барселона”дан олинган дарвозабон Яспер Силлессеннинг ўйинидан норози.

Шунинг учун испан клуби ўз дарвозасини “Челси” посбони Кепа Аррисабалагага топширмоқчи. “Челси” испаниялик дарвозабонни 2018 йилда “Атлетик”дан 80 миллион еврога сотиб олган эди. Лекин инглизлар ҳам Кепанинг ўйинидан у қадар мамнун эмас. “Челси” унинг ўрнига “Аякс”дан Андре Онанани олиб келиш ҳаракатида.

Демак, бу жамоаларнинг режаи амалга ошса, “Валенсия” Кепани олади, “Челси”га Онана келади, Нидерландия терма жамоаси дарвозабони эса ўзи бир пайтлар ўйнаган “Аякс”га боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!