“Валенсия” клуби ярим ҳимоячиси Денис Черишев жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 29 ёшли россиялик футболчи Ла Лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган “Атлетико”га қарши ўйин қайдномасига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Черишев 19 январь куни “Мальорка”га қарши ўйинда оёғини қайриб олган эди. У жорий мавсум Испания чемпионатида жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)