"Валенсия" футболчисида коронавирус аниқланди
"Валенсия" клуби ҳимоячиси Эльяким Мангаля коронавирусга чалинди. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди.
“Менинг коронавирус бўйича топширган тест натижаларим ижобий чиқди. Менинг соғлигим яхши ва менда касаллик аломатлари йўқ. Аммо мен уйдан ва оила аъзоларимдан узоқдаман”, - дейди франциялик футболчи.
Бундан аввалроқ, “Валенсия”нинг 5 нафар ходими COVID-19 вирусини юқтириб олгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Фикрлар