“Валенсия” пенальтишунос киперини сотиб юборди

Испаниянинг “Валенсия” жамоаси дарвозабони Диего Алвес фаолиятини Бразилиянинг “Фламенго” клубида давом эттиради. Жамоалар 32 ёшли кипернинг трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда “кўршапалаклар”нинг расмий сайти хабар бермоқда.

2011 йилдан буён “Валенсия” шарафини ҳимоя этиб келаётган Алвес пенальтишунос дарвозабон саналади. У ўз дарвозаси томон йўналтирилган 50 % зарбаларни бартараф этган. Бразилиялик дарвозабон Ла Лигада 22 та пеналтини бартараф этганини айтиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!