"Валенсия" россиялик футболчисини сотади

"Валенсия" клубининг россиялик ярим ҳимоячиси Денис Черишев ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Superdeportes нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “кўршапалаклар” россиялик футболчини коронавирус туфайли юзага келган инқироз сабаб сотишга мажбур бўлишмоқда.

Айтиш керакки, Черишев "Валенсия" сотадиган ягона футболчи эмас, Денис билан бир қаторда дарвозабон Яспер Силессен, ҳимоячи Муктар Диакиби, ярим ҳимоячилар Жоффре Кондогбия ва Ферран Торрес, ҳужумчилар Кевин Гамейро ва Родриго Морено ҳам трансферга қўйилиши кутилмоқда.

29 ёшли Черишев жорий мавсум “Валенсия” сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!