“Брюгге” ҳужумчиси Уэсли яқин вақт ичида кучли чемпионатларнинг бирида фаолиятини бошлаши мумкин.

22 ёшли футболчига ҳозирда бир нечта жамоалар қизиқиш билдирмоқда. “Валенсия”, “Фиорентина” ва “Арсенал” улар орасида асосий даъвогарлардан бўлиб турибди. Бразилиялик футболчининг тахминий трансфер нархи 17 млн еврони ташкил қилади.