Ads

Испаниянинг “Валенсия” ҳамда Миланнинг “Интер” клублари яқин кунлар ичида ўзаро футболчи алмашишмоқчи. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра яқин икки кун ичида “кўршапалаклар” ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселу “Интер”га, “нерадзуррилар” хавбеки Жоффре Кондогбиа эса “Валенсия”га ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Канселу кеча бўлиб ўтган Ла Лиганинг 1-турида “Валенсия” таркибида "Лас-Пальмас"га қарши майдонга тушди. Бироқ, бу ҳолат трансфернинг амалга ошишига таъсир ўтказмайди.