
"Валенсия" XXI асрдаги энг ёмон стартини қайд этди
Кеча Испания Ла Лигасида тўққизинчи тур ўйинлари давом эттирилди. Шу куни “Валенсия” сафарда “Леганес” меҳмони бўлди.
Мавсумни жуда ёмон ўтказаётган “кўршапалаклар” турнир жадвалида ёнма-ён бораётган ушбу жамоани мағлуб эта олишмади – 0:0. “Валенсия” жорий мавсум чемпионатда бор йўғи битта ғалабага эришган холос. Жамоа тўққизта ўйиндан учтасида дуранг ва бештасида мағлубият қайд этди.
“Валенсия” тўққиз турдан сўнг олти очко жамғарди. Бу эса жамоанинг XXI асрдаги энг ёмон старти сифатида қайд этилди. Бундай муваффақиятсизлик сўнгги бор 1997/98 йилги мавсумда содир бўлган. Ўшанда "Валенсия" дастлабки тўққиз турдан кейин атиги беш очко тўплаган. Бироқ "кўршапалаклар" ўша мавсумни тўққизинчи ўринда якунлашган.
Кейинги турда “Валенсия” ўз майдонида аутсайдер “Лас-Пальмас”ни қабул қилади.
Comments