Валентина Шевченко- Алекса Грассо жангидаги дуранг адолатлими? Ўзбек ММА олами вакилларидан жавоб...
Бугун тонгда “UFC Fight Night 227” турнири ташкил этилди ва унинг марказий жангида Валентина Шевченко ва Алекса Грассолар тўқнаш келди. Реванш ҳамда чемпионлик жангида кучлар тенг келди. Яъни, ҳакамлар ушбу қарама-қаршиликни дуранг деб топишди. Ушбу қарор жуда кўп гап-сўзларга сабаб бўлмоқда. Биз ҳам ушбу дуранг адолатли бўлдими, деган савол билан ММА олами вакилларига юзландик.
Марат Бекмуратов – менежер
- Бу жангда Шевченко ютди. Тўғри, Валентина ёш билан боғлиқ муаммоларга дуч келаяпти. Аввалгидек ҳаракат қилаётган йўқ. Бироқ, бу жангда ютганди. Сўнги 5-раундда нега 10-8 беришди, тушунмадим.
Нодир Аҳаджонов – ММА жангчиси
- Жуда зўр жанг бўлди. Ҳар иккиси ҳам ажойиб ҳаракат қилди. Бу жангда Валентина Шевченко яхшироқ ҳаракат қилди ва ғалаба қозонганди. Ҳакамлар ноҳақлик қилишди.
Донёрбек Рўзиев – мураббий
- Тўғриси, бундай қизиқарли жанглар камдан кам бўлади. Бир-бирига мос рақиблар. Жангнинг катта қисмида Шевченко доминантлик қилди. Менинг шахсий фикрим бўйича Валентина Шевченко ютганди.
Шербек Билолов –мураббий
- О жуда қизиқарли ва шиддатли жангни гувоҳи бўлдик. Умумий олиб қараганда Валентина Шевченко устунлик қилди. Лекин Грассо ҳам яхши ҳаракат қилди. Менимча уни дастлабки раунддаги йиқитгани, ва сўнги раунддаги якун уни ҳисобига ишлади. Назаримда дуранг адолатли бўлди. Сабаби амалдаги чемпионни яққол устунлик билан мағлуб этиш керак эди.
Достон Бозоров – ММА жангчиси
- Бу жангда ҳакамларнинг алоҳида қарорига кўра, Валентина Шевченко ғалаба қозонганди, деб ўйлайман. Ҳа, кичик очколар ҳисобида бўлса ҳам ютганди. Бироқ, чемпионлик камари Грассода бўлганлиги учун ҳам унга бироз тортишди. Шунчаки Шевченкога нисбатан адолатсизлик бўлди.
Фикрлар