Валентина Шевченко: "Ҳисоб 3-2 менинг фойдамга деб ўйлайман"
Бугун тонгда "UFC Fight Night 227" турнири бўлиб ўтди. Марказий жангда супер енгил вазн (56,7 кг)тоифаси амалдаги чемпиони Алекса Грассо (16-3-1) ва собиқ чемпион Валентина Шевченко (23-4-1) реванш жангида куч синашди. Тўлиқ ўтган жангда ҳакамлар дуранг қайд этишди. Бу натижага Шевченко қуйидаги тарзда муносабат билдирди. У ўз ғалабасига ишонмоқда.
"Ҳисоб 3-2 менинг фойдамга деб ўйлайман. Аммо ҳакамлар Мексика мустақиллиги куни сабабли босим ҳис этди назаримда, шунинг учун унга яна бир раундни унга бериб юборишди. Муросасиз жангни кутгандим ва уни олдим. Биз очиқ жанг қилдик. Адолатли жангда мен ютган бўлардим",- деди Валентина.
Эслатиб ўтамиз, уларнинг 1-жангида Грассо бўғиш услуби билан зафар қучганди.
Фикрлар