Валентина Шевченконинг навбатдаги рақибаси ва жанг санаси маълум
Супер енгил вазн (57 кг) тоифасида UFC чемпиони қирғизистонлик Валентина Шевченконинг (22-3) навбатдаги рақиби маълум бўлди.
11 июнь куни Шевченко "UFC 275" турнири доирасида бразилиялик Тайла Сантос (19-1) билан жангда ўзига тегишли бўлган чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Шевченко сўнгги бор "UFC 266" турнирида жанг ўтказган ва унда АҚШ вакиласи Лорен Мёрфини (15-5) 4-раундда нокаут билан мағлуб этганди. Сантос эса сўнги жангида Жоан Вуд (15-7) устидан ғалаба қозонган.
Маълумот учун, Валентина Шевченко, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, супер енгил вазн (57 кг) тоифаси чемпиони саналса, Тайла Сантос ушбу дивизион рейтингининг 5-поғонасида қайд этилган.
Дана Уайт Ислам Махачевга рақиб сифатида кимни кўрмоқда?
Азамат Нуфтиллаев Франция промоушени билан шартнома имзолади
Ана холос! "UFC 272" турнирининг 2-марказий жанги бекор қилинди
Фикрлар