Валерий Карпин "Андижон" клуби ҳамда Виктор Кумиковни эътироф этди
“Андижон” клубининг ривожланиш стратегияси бўйича ўз олдига қўйган мақсади катта. Жамоа гарчи про лигада қатнашаётганига қарамасдан асло ўз олдига қўйган мақсадидан чекинган эмас. Параллел равишда ҳозирги вазифалардан бири Суперлигага қайтиш.
Тўғри, жамоамиз ҳали халқаро майдонларда иштирок этмаган бўлса-да, аммо вақти келиб албатта, ушбу истагимиз ҳам рўёбга чиқади. Раҳбарият томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар эвазига “Андижон” ҳақида энди хорижда ҳам яхшигина тушунчалар пайдо бўляпти ва керакли маълумотларга эга бўлиб боришмоқда. Бу эса клубнинг юксалишида муҳим қадамлардан бири.
Жумладан, барчамиз билган, таниқли мутахассислардан бири - Россия терма жамоаси ва “Ростов” клуби бош мураббийи Валерий Карпин билан ўрнатилган мулоқот чоғида жамоамиз борасида ўз муносабатини билдирди.
“Биринчи навбатда клубнинг Суперлигага қайтишига тилакдош эканлигимни айтмоғим даркор. Бунинг учун “Андижон” кўпроқ ғалабаларга эришиши керак бўлади.
Интилиш ва хоҳиш ўзаро уйғунлашган тақдирдагина ҳаммасининг иложи бор. Табиийки, бу гапларим клуб ва унинг жонкуяр ишқибозларига бирдек тааллуқлидир.
“Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков? У билан шахсан таниш эмасман, лекин Кумиковнинг қандай мураббий эканлиги ҳақида кўп эшитишимга тўғри келган”, - деди Валерий Георгиевич, “Андижон” матбуот хизматига.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар