Вальверде: "Бу мағлубиятни қабул қилиш қийин"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Чемпионлар лигасида "Ливерпуль" қарши (0:1) бўлган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Бу мағлубиятни қабул қилиш қийин. Биз стандарт ҳолатда ҳимояда хато қилиб, уч очкони йўқотдик. Бундай вазиятни биз назорат қилишимиз керак эди.

Бу стадионда ўйнаш осон эмас. Бизда ҳам имкониятлар бўлди, уларда ҳам бўлди. Стандарт ҳолатларда ҳимояда янада яхшироқ ўйнашимиз керак", – деди "қироллик клуби"нинг сардори.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар навбатдаги учрашувини 9 ноябрь куни "Райо Вальекано"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!