Вальверде: "Дербидaги мағлубиятдан хулоса чиқаришимиз керак"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде мадридликларнинг "Атлетико"дан 2:5 ҳисобидаги йирик мағлубиятига муносабат билдирди.

Tecno

"Биз кўп ўйин ўтказдик, аммо Хаби раҳбарлигида ҳали жуда кўп вақт ўтмади. Ҳар бир учрашувда 100 фоиз ҳаракат қилишимиз керак, вазиятни тезроқ яхшилаш учун. Хаби қўл остида икки мағлубият бўлди (ПСЖга 0:4 ва "Атлетико"га 2:5) ва иккаласи ҳам оғир кечди. Бу футболнинг бир қисми, лекин бундай ҳолатга йўл қўймаслигимиз керак. Бирлашиб, майдонда ҳам, майдондан ташқарида ҳам кучли бўлишимиз зарур. 

Бундай ўйинларда мотивация учун кимдир товушини кўтариши шарт эмас. Мадридда бунга йўл қўйилмайди. Ҳар бир баҳсда, дербидан қатъи назар, ўзимиз ўзимизни руҳлантиришимиз керак. Натижа турлича бўлиши мумкин, аммо кайфият ва тайёргарлик баҳсга чиқишдан аввал ҳал бўлиши шарт.

Иккинчи тайм бошида биз гўёки дуранг ҳам биз учун яхши дегандек ҳаракат қилдик. Бу хатони такрорламаслигимиз керак. Ҳозирги вазиятни енгиб ўтишимиз ва бу учрашувни ўсиш учун имконият сифатида ишлатишимиз зарур", – деди уругвайлик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!