Вальверде:
Ads

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания чемпионатининг 15-тури доирасида "Эспаньол"га қарши баҳс олдидан ўз фикрини билдирди.

- "Барса" примерада етакчиликни қўлга олди, "Эспаньол" эса мағлубиятсиз серияга эга бу ўйинга қандай таъсир этади?

- Бу тенг кучга эга бўлган жамоалар ўртасидаги баҳс. Дербида жамоалар мия билан эмас, юрак билан ҳаракат қилишади. "Жирона"га имкониятни бой берганига қарамай, рақибимиз ўз уйида яхши ўйин кўрсатади. 

Умид қиламанки, майдонда жамоалар ҳамда мухлислар бир бирлари билан яхши муносабатда бўлишади. Беллашувни ўтказиб ғалаба қозонган жамоани қутлаш даркор, - деди Вальверде.