Вальверде: Коутиньо, Гомеш ва Суаресда енгил жароҳатлар бор
Ads

 

“Барселона” жамоаси бош мураббийи Эрнесто Вальверде Андрес Иньестанинг тикланиши ва Дембеледан кутилаётган ўйин ҳақида сўзлаб берди.

“Айни дамда Иньеста умумий гуруҳдан алоҳида шуғулланмоқда. Умид қиламанки, у тез орада сафимизга қайтади ва майдонга туша олади. Андрес – ноёб футболчи.

Афсуски, ҳозирги вақтда Коутиньо, Андре Гомеш ва Денис Суаресда кичик жароҳатлар бор. Нима бўлишини вақт кўрсатади. Дембеле майдонга туша оладими, йўқми, кўрамиз. Биз ундан кўп нарса талаб қиляпмиз. У атиги 20 ёшда ва вақти келиб у ўзини топа олади”, – деди Вальверде.

“Барселона” 11 мартга ўтар кечаси, 00:45 да “Малага”га қарши баҳс олиб боради.